Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2023-05-08 13:53:40 178
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Қўштепа туманидаги Хотира майдонида байрам тантаналари бўлиб ўтди. Бу ерда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, фронторти ва меҳнат фахрийлари, афғон уруши иштирокчилари, Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган тумандошларимиз ҳамда ёшлар вакиллари ҳозир бўлдилар.
Тадбирни дастлаб, туман ҳокими Илёсбек Новиков табрик сўзи билан бошлади. Урушда қатнашган қўштепалик қаҳрамонлар, улар кўрсатган жасоратлари яъна бир бор тилга олинди.
Дарҳақиқат, иккинчи жаҳон урушида бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, сафимизда юрган кексаларимизни эъзозлаш ва қадрлаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Тадбир давомида Хотира майдонидаги ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйилди. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ҳамюртларимиз хотирланиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Шундан сўнг туман Маданият бўлими ходимлари, мактаб ўқувчилари ва боғчаларнинг тарбияланувчилари иштирокида мусиқий дастур намойиш этилди.
Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари туманимиздаги барча маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.