Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАРИМИЗ-ҚАДРИЯТЛАР БЕЗАГИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8fde9ceb0885a10493b50.jpg)
2023-05-06 08:44:58 136
![](https://telegra.ph/file/8fde9ceb0885a10493b50.jpg)
Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими томонидан бошланган “Миллий либосларимиз – қадриятлар безаги!” челленжи Қўштепа туманида ҳам давом этмоқда. Қўштепа туманида “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари томонидан маҳалларда хотин-қизлар ўртасида “Миллий либосларимиз-қадриятлар безаги!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Тадбирларни ўтказишдан мақсад ўзбекона урфдаги либосларда бўлиш аёл кишининг зийнати эканлигини, замонавий, миллий уйғунликдаги либослардан маданият билан фойдаланишни тарғиб қилиш орқали хотин-қизларни кийиниш маданиятига риоя этилишини таъминлашдир.
Шунингдек, маънавий маърифий тадбирлар давомида “Дўппи” челенджи ҳам ўтказилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/be609156bce27252456f5.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5da22f6ab025572320014.jpg)