Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ 9 НАФАР ФУҚАРОГА СОҒЛИҚЛАРИНИ ТИКЛАШЛАРИ УЧУН МОДДИЙ ЁРДАМ АЖРАТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/fdee4c714a3adb6039463.jpg)
2023-05-05 11:12:05 155
![](https://telegra.ph/file/fdee4c714a3adb6039463.jpg)
Қўштепа туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оғир аҳволдаги беморларни соғлиқларини тиклашлари учун уларга саховат ва кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг қарорига асосан, туманимизда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, уларнинг ижтимоий-моддий аҳволи инобатга олиниб, жами 9 нафарига “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 79 624 140 (етмиш тўққиз миллион олти юз йигирма тўрт минг бир юз қирқ) сўм миқдорда маблағ ажратилди.
Бугун, туман ҳокими И.Новиков маблағ ажратилган ижтимоий ҳимояга мухтож беморлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди.
Ушбу фуқароларнинг соғлиқларини тиклаш мақсадида операция ва дори-дармон воситалари учун ажратилган маблағлар белгиланган тартибда шартнома асосида ўтказиб берилади.