Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-04 10:08:21    195

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январь кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йил 1-чораги давомида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, сессия давомида туманда “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман прокурори А.Худойберганов ва туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-чораги ижроси юзасидан туман Молия бўлими бошлиғи И.Акбаровларнинг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Кун тартиби бўйича сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоблар олдилар.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.










 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram