Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЛАНД МАСЖИД МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИНИНГ ЯНА БИР МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ad3efa9322e8789223cc6.jpg)
2023-05-03 08:43:21 360
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Баланд масжид маҳалласида аҳолининг яна бир муаммоси ҳал этилмоқда.
Ушбу лойиҳа учун 4 миллиард 382 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, Баланд масжид маҳалласида 12.8 километр ичимлик суви тармоғи тортиш, бир дона сув минораси ўрнатиш ҳамда бир дона сув минорасини
реконструкция қилиш каби ишлар бажарилмоқда.
Ушбу лойиҳанинг масъуллари маҳаллада бўлишиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.