Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ТЕМИР ДАФТАР”ДАГИ ОИЛАЛАРГА БЕПУЛ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИБ БЕРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/79ca0bfdd70d875088765.jpg)
2023-05-01 18:18:41 184
![](https://telegra.ph/file/79ca0bfdd70d875088765.jpg)
Қўштепа туманида туман ҳокими раҳбарлигида маҳаллалардаги ёши улуғ кексалар, имконияти чекланган ва кам таъминланган, шунингдек, меҳрга муҳтож кишилар холидан хабар олинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/777e2271c36d4091e76c9.jpg)
Бугун, туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори А.Худойбергановлар Ўқчи МФЙда “Темир дафтарда” турувчи М.Ахунова ва Соҳибкор МФЙда “Темир дафтарда” турувчи А.Тошпўлатоваларнинг хонадонида бўлдилар.
Саховат тадбири давомида ушбу оилаларга озиқ-овқат тўпламлари етказиб берилди ва ҳар икки оиланинг имкониятлари ҳисобга олиниб, бепел қуёш панели ҳам ўрнатиб берилди.
Хонадон эгалари Давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган бундай юксак эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.