Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУРФА ТАҚДИРЛАР: ОРАМИЗДАГИ МАТОНАТЛИ АЁЛ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2698edee4e82044407fba.jpg)
2023-05-01 11:33:40 178
![](https://telegra.ph/file/2698edee4e82044407fba.jpg)
#Шукроналик
Биз аёл кишининг матонати, иродаси ҳақида кўплаб фильмлар кўрамиз, эшитганмиз ёхуд ўқиганмиз, уларни ўзимиздан қандайдир узоқда, олисроқда тасаввур қиламиз. Аммо бундайлар жуда яқинимизда, балки орамизда эканини баъзан сезмай ҳам қоламиз.
Қўштепа туманининг Борот маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Шаходатхон Пармонова 3 нафар фарзандига ҳам ота, ҳам она. Бир неча йилдан буён касаллик билан курашиб, уни матонат билан енгиб келаётган аёл, ҳар бир ўтаётган кунига шукр қилади. Турмуш ташвишларини нозик елкаларида кўтара олган аёл томорқадаги барча ишларни ўзи бажаради, сигир соғади, тандирда нон ёпади. Хуллас, рўзғор ишларидан ортиниб, қуроқчилик билан ҳам шуғулланади. Қолаверса, маҳалладошларининг кўрпа-тўшакларини тайёрлаб беради.
– Тақдиримдан нолимайман, – дейди Шаходатхон. – Бир оёғим йўқ бўлгани билан икки қўлим, бир оёғим соғлигига шукр қиламан доим. Қисмат экан, турумуш ўртоғим касаллиги туфайли ҳаётдан эрта кўз юмди. Лекин, фарзандларим ёнимда. Онам, ака-укаларим, яқинларим ва маҳаллам мени ёлғизлатиб қўймади. Бошимда эса юртбошимдек отам бор, шу билан фахрланаман. Биздай ногиронларни бошини силаган юртбошимизга каттадан-катта раҳмат!
Қаҳрамонимиз ҳаётда сабр ва матонат билан, борига қаноат қилиб яшашни, доим олдинга ҳаракат қилиш лозимлигини ўзига шиор қилиб олган. Қиссадан хисса шуки, Шаходатхон каби матонатли аёлларнинг ҳаёт ҳикояси биз тўрт мучаси соғлар учун ибрат мактабидир.
![](https://telegra.ph/file/0b7fe1f0c3c8dcdd93361.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a12dee3fafee29d5de490.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b47c2183c6c2c87120d0c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/56880ce57b94b7c17a558.jpg)