Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ТОМОРҚАСИДАН МЎМАЙГИНА ДАРОМАД ОЛАЁТГАН ТАДБИРКОР ОИЛАЛАЛАР СОНИ КЎПАЙМОҚДА
2023-04-29 09:52:59 188
Бозор иқтисодиёти нафақат тадбиркорларни балки қишлоқ аҳлини ҳам ердан унумли фойдаланишга ўргатмоқда. Бир йилда айрим оилалар 6-10 сотихли томорқасидан миллион-миллион даромад топиб, ҳеч нарсага зориқмай фаровон турмуш кечиришаётгани ҳеч кимга сир эмас. Эътиборлиси, томорқа ва ерлардан унумли фойдаланишда иссиқхоналарнинг алоҳида ўрни бор.
Дарҳақиқат, заминимиз унумдор ва серҳосил. Ҳаракат қилган инсон кафтдек ердан ҳам яхшигина даромад қилади. Қўштепа туманининг Борот маҳалласида яшовчи Икромжон Хабибуллаев ҳам томорқасига иссиқхона қуришни режалаштирди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Махситхон Сайдазимовнинг тавсияси билан имтиёзли кредит олиб, 2 сотих ерга иссиқхона қурди.
– Бир-наеча йилдан буён уйда акфа пласт ва алюмин профилдан эшик-ром ясайман, – дейди тадбиркор Икромжон Хабибуллаев. – Баъзан буюртма бўлмай қолганида иш тўхтаб қолар эди. Шундан сўнг, бу ишга қўшимча томорқада иссиқхона қуришни режалаштирдик. Ўтган йили 1 та иссиқхонада иш бошлаган бўлсак, бу йил иссиқхонамиз 2 та бўлди.
Бодринглар хосил беришни бошлади. Хозирча бир кунда 50 килограмдан териб сотмоқдамиз. Сал кунда ҳосилдорлик яна кўпаяди. Энг муҳими, шу бодринглардан эрта баҳордан кузгача даромад олиш мумкин. Харидорларнинг ўзлари уйимиздан олиб кетади. Нолимаймиз, оиламиз билан маҳалладошларимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида меҳнат қилмоқдамиз.
Дарҳақиқат, меҳнат қилган кам бўлмайди. Туманимизда ҳозирги вақтда иссиқхона қуриб, томорқасидан мўмайгина даромад олаётган тадбиркор оилалалар сони кун сайин кўпаймоқда.