Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8b1b9fd957d0b93e852dd.jpg)
2023-04-28 15:20:16 156
![](https://telegra.ph/file/8b1b9fd957d0b93e852dd.jpg)
Томорқада ишлаб юрган Бобуржоннинг хаёлидан “Излаган имкон топар” деган ўй ўтди. Ўтган йили ишсизлиги туфайли “Ёшлар дафтари”га киритилганда, “Бундан бирор бир натижа чиқармикин” деб ўйлаган эди. Лекин уй шароитида ўз фаолиятин йўлга қўйиб, бандлиги таъминлангач, олдиндан хулоса чиқаришга шошилганлигига амин бўлди.
Қўштепа туманидаги Борот маҳалласида истиқомат қилувчи Бобуржон Абдувалиевга дастлаб субсидияга инкубатор ажратилди. Шундан сўнг уйида паррандачиликка ихтисослашган инкубатор ташкил этиб, қисқа фурсат ичида етти миллион сўмга яқин даромад топди.
Яна фаолиятини кенгайтириш мақсадида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Махситхон Сайдазимовнинг тавсияси билан имтиёзли кредитга 100 та насилли товуқ ҳам олди. Унинг такидлашича, бу зотдор товуқларнинг ҳар бири йилига 300 тагача тухум берар экан.
Хозирда Бобуржон ўзи парваришлаётган зотдор товуқларни тухумидан кўпайтирмоқда. Харидор эса тайин, товуқ тухумлари ҳам инкубатордан чиққан жўжалар ҳам қўни-қўшнилар ва маҳалладошларидан ортмайди.
Ўз фаолиятини йўлга қўйиб олган Бобуржон бу йил 3 сотихлик томорқасига картошка экиб, чорвачилик билан ҳам шуғулланмоқда.
Дарҳақиқат, Бобуржон Абдувалиев каби ёшларимиз мақсад сари интилиб сидқидилдан меҳнат қилса, албатта, давлат раҳбари томонидан яратилган имкониятлардан тўлиқ, унумли фойдаланса бугун уларнинг бандлиги ҳам таъминланади, даромади ҳам ошади.
![](https://telegra.ph/file/da3d50b1ac6444333f073.jpg)
![](https://telegra.ph/file/ae38e8426a567e3464e65.jpg)
![](https://telegra.ph/file/64ff0bc8bd72e7ebcaf38.jpg)