Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ВА СУВ ИСИТИШ ҚУРИЛМАЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА
2023-04-28 09:00:24 238
Қўштепа туманида мавжуд корхона-ташкилотларнинг маъмурий биноларини ва таълим-тарбия масканларини муқобил энергияга ўтказиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар кутилганидек самара беришни бошлади.
Энергия тежамкорлигини таъминлаш мақсадида Шодлик МФЙ ҳудудида жойлашган туман Давлат солиқ инспекцияси биносига 10 кВли, Шаҳартепа МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган 20-сонли мактабгача таълим муассасасига 5 кВли қуёшдан энергия олувчи панеллар ўрнатилди.
Шунингдек, Солижонобод МФЙ ҳудудидаги 31-сонли мактабгача таълим ташкилотига 200 литрли сиғимга эга сув иситиш қурилмаси ўрнатилди.