Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 69 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ
2023-04-26 15:46:17 455
Қўштепа тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 49-умумтаълим мактабида ҳассос шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллиги муносабати билан “Муҳаммад Юсуф – оташқалб шоир” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда мактабдаги истеъдодли ўқувчилар, адабиёт фани тўгараги аъзолари иштирок этишди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан шоир қаламига мансуб шеър ва қўшиқлар завқ билан ижро этилди. Бундай тадбирлар туманимиздаги барча мактабларда кўтаринки руҳда ташкил этилди.