Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУМТОЗ МАҲАЛЛАСИДАГИ 3 МИНГ МЕТРДАН ЗИЁД ИЧКИ ЙЎЛЛАР ҲАМ АСФАЛЬТЛАШТИРИЛДИ
2023-04-26 11:59:18 197
Бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламдаги ишлар жадал суръатда давом этмоқда.
Йиллар давомида таъмирталаб бўлиб келган кўчалар бугунга келиб текис ва равон йўлга айланмоқда. Хатто ички кўчалар ҳам асфальтлаштирилмоқда.
Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Мумтоз маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам Президентимизнинг ПҚ-408 сонли Қарорига асосан 3,3 километр ички йўллар ҳам таъмирланиб, асфальт ётқизилди.
Ободлик ва бунёдкорлик ишлари туманимизнинг яна кўплаб маҳаллаларида давом этмоқда.