Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАЙИТ, МЕҲР ВА ОҚИБАТ САХОВАТ БАЙРАМИДИР
2023-04-25 08:16:10 185
Рамазон ҳайити – хайр-эҳсон, саховат, меҳр-мурувват байрами бўлиб, инсонлар ўртасида тенглик, тотувлик каби инсоний фазилатлар ривож топишида хизмат қиладиган ажойиб кундир. Бу кунда ҳатто бир оғиз ширин сўз, кўнгилни кўтарувчи, илҳом бергувчи муомала ҳам туҳфадир. Гўзал қадриятнинг яна бир амалий ифодаси бу халқимизнинг, айниқса, унинг эҳтиёжманд қатламини, ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож юртдошларимизни маънан қўллаб-қувватлашдир.
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан ана шундай хонадонларга рамазон эҳсонларини тарқатишди.
Жумладан, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ва туман прокурори А.Худойбергановлар Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуддаги ёши улуғ кексалар, имконияти чекланган, меҳрга муҳтож кишилар холидан хабар олдилар.
Саховат тадбири давомида Муштарак кўчасида истиқомат қилувчи Х.Сулаймонова, Соҳибкор кўчасида яшовчи Ж.Собиров, Зумрад кўчасида истиқомат қилувчи М.Неъматоваларнинг холидан хабар олиниб, ушбу оилаларга озиқ-овқат тўпламлари етказиб берилди.
Хонадон эгалари Давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган бундай юксак эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.