Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИФТОРЛИК ЙЎҚЛОВИ
2023-04-20 08:24:29 161
Рамазон-меҳр ва саховат ойи!
Рамазон ойи муносабати билан Қўштепа туманидаги маҳаллаларда ҳам эҳтиёжманд оилалар учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Жумладан, туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари маҳаллаларда бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олишмоқда.
Хусусан, туман ҳокими Илёсбек Новиков Рамазон ойи муносабати билан Карнайчи маҳалласи, Арчазор кўчасида яшовчи Мастурахон Аҳмедоваларнинг хонадонида бўлди. Туман раҳбари кам таъминланган, боқувчисини йўқотган Мастурахон Аҳмедова ва фарзандларини йўқлаб, уларнинг холидан хабар олди. Ифторликда меҳмонлар ва мезбонлар дастурхон атрофида жам бўлишди.
Шунингдек, ушбу оилага “Рамазон туҳфаси” сифатида кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ўзларига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган хонадон эгалари, тинч ва осойишта юртимизга шукрона айтиб, дуода бўлдилар.