Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИ АВЖИДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/84cd67f181216002a3316.jpg)
2023-04-19 12:24:56 166
![](https://telegra.ph/file/84cd67f181216002a3316.jpg)
Айни кунларда Қўштепа туманидаги пиллакорлар мўл пилла ҳосили етиштириш мақсадида шижоат билан меҳнат қилмоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Пилла – бу даромад манбаи”дир.
“Агро пилла” МЧЖ томонидан баҳорги пилла мавсумида 2172 қути ипак қуртлари жонлантирилиб, 290 та фермер хўжаликларига шартнома асосида тарқатилди. Ипак қурти маҳаллардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, вақтинча ишсиз аҳоли ва ёшлар томонидан парваришланмоқда.
Қўштепа тумани пиллакорлари жорий йилда 125976 тоннадан зиёд қимматбаҳо хомашё етиштириш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Қишлоқ хўжалигида йилнинг дастлабки хирмонини барпо қилишда туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва пиллачиликка мутасадди раҳбарлар ҳамда соҳа мутахассислари пиллакорларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.
![](https://telegra.ph/file/ca546c99b3b477772027e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8ead0028c1af32b72a08c.jpg)