Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2023-04-19 11:14:56    205

PDF юклаш
Чоп этиш



Савол:

Микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатасига палата аъзолигига кириш бадаллари учун ҳозирги кунда тўлов мавжудми?

Фуқаро Ғ.Мўйдинов.

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (ПҚ–15-сон, 23.01.2023 й.) кўра, Савдо-саноат палатасига бир қатор ваколатлар берилди.

Палата, жумладан, аъзоларининг манфаатларини кўзлаб Олий судга ариза бериши ҳамда иқтисодий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиши мумкин.

2023 йил 1 февралдан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади.

Палата тадбиркорларнинг манфаатларида судларга тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади.

Акмалжон Мамадалиев,

Қўштепа туман адлия бўлими бошлиғи.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram