Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИ ҲАМ КУНДАН-КУНГА ОБОД БЎЛМОҚДА

×

 2023-04-18 11:18:33    180

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ҳозирги вақтда Қўштепа туманида қарор ижроси бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, маҳаллаларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмоқда. Мазкур қарор ижроси бўйича тумандаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиб, салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, шу кунга қадар Қийқи МФЙ ҳудудида 1.75 км тармоқ тортилди, 1 дона қудуқ қазиш ишлари якунланиб, 1 дона сув минораси ўрнатилди.

Қувирбоши МФЙ аҳолиси учун 2.8 км тармоқ тортилди. 1 дона қудуқ тозаланди ва 1 дона сув минораси ўрнатилди.

Қорақушчи МФЙ ҳудудидаги Равнақ, Турон, Гулобод кўчаларга 3,0 км тармоқ тортилиб, 1 дона сув минораси ўрнатилди.

Ўқчи МФЙдаги Гилосзор, Янги Фарғона кўчаларига ҳам 2,8 км тармоқ тортилди.

Хумдон МФЙ ҳудудида 1 дона қудуқ қазилди, 4,7 км тармоқ тортилди.

Хўжақишлоқ МФЙ ҳудудида 0.5 км тармоқ тортилди. 1 дона қудуқ қазилиб, 1 дона сув минораси ўрнатилди.

Сармозор МФЙ ҳудудида эса 2.4 км тармоқ тортилиб, 1 дона янги қудуқ қазилди, 1 дона янги сув минораси ўрнатилди.

Дўстлик МФЙ ҳудудида 6,5 км траншея қазилиб, 5,8 км тармоқ тортилди.

Истиқлол МФЙ ҳудудидаги Машъал, Ободлик, Нуронийлар, Мунаввар, Мустақиллик, Дўстлик ва Олтин водий кўчаларида 1,0 км траншея қазиш, 0,9 км тармоқ тортиш ишлари амалгаоширилди.

Файз МФЙ ҳудудида 0,6 км траншея қазиш, Шакар МФЙ ҳудудида эса 1,3 км  тармоқ тортиш, 1 дона қудуқ қазиш ва 1 дона сув минораси ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Ватан МФЙ ҳудудида 3,2 км траншея қазилди, 3,0 км тармоқ тортилди. 1 дона қудуқ қазилиб, 1 дона сув минораси ўрнатилди.

Солижонобод МФЙ ҳудудида 4,1 км трашея қазилди ва 3,8 км тармоқ тортилди. 2 дона сув насоси ўрнатилди, маказий сув иншоотидаги биноларни таъмирлаш бошланди.

Соҳибкор МФЙ ҳудудида 1 дона қудуқ қазилди, 5,5 км тармоқ тортилиб, 1 дона сув минораси ўрнатилди.

Янгидўкон МФЙ ҳудудида 5,0 км тармоқ тортилиб, 1 дона қудуқ қазилди.

 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram