Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОНСТИТУЦИЯ МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА
2023-04-17 15:07:59 228
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қўштепа туман ихтисослаштирилган мактабида “Конституция менинг тақдиримда” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳамда туманимиздаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.
Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳияти тўғрисида ўқув ҳамда вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли, фойдали ташкил этишга ўргатиш, ёшларни китоб ўқишга қизиқишини янада кучайтириш каби масалалар муҳокама қилиниб, ўзаро фикр алмашилди.
Тадбирда Она Ватанимизни улуғловчи куй ва қўшиқлар алоҳида аҳамият касб этди.