Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАРГА НИСБАТАН СОДИР ЭТИЛГАН ЗЎРАВОНЛИКЛАР УЧУН ЖАЗО КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
2023-04-17 14:42:09 190
Семинар
Сизнинг ҳуқуқингиз давлат ҳимоясида
Қўштепа туманидаги Маданият марказида Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоялашга оид янги қонун тарғиботи бўйича маҳалла фаоллари, оқила аёллар ҳаракати аъзолари, кўчабошилар ва дастурхончилар иштирокида семинар ўтказилди. Шунингдек, тадбирда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш вилоят маркази раҳбари Ж.Аҳмедова, марказ ҳуқуқшуноси Д.Исмоилова, марказ ижтимоий ходими Л.Мамаджонова, марказ психологи М.Ахмедова ҳамда “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримовалар ҳам иштирок этишди.
Қонунчилигимизга кўра Хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда. Экспертларнинг эътирофича Ўзбекистон дунё тажрибасида бешинчи бўлиб оиладаги зўровонликни қонунга алоҳида жиноят сифатида киритган давлат бўлди. Хусусан хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш бўйича энг замонавий халқаро нормалар ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб, нафақат жисмоний балки иқтисодий ва рухий зўравонликка ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Тадбирда сўз олганлар Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоялашга оид янги қонуннинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтишди.