Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЙРЛИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-04-17 08:33:43 204
Рамазон ойида юртимиз бўйлаб хайрли тадбирлар анъанага айлангани сир эмас. Бетакрор инсонийлик фазилатларини ўзида мужассам этган ифторлик тадбирларидан халқимиз мамнун.
Хусусан, Қўштепа тумани ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Маҳалла ва Нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ҳамда нуроний отахон ва онахонлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Йўлдошобод ва Ватан маҳаллаларида истиқомат қилувчилар учун ёзилган ифторлик дастурхонидан ҳам барча бирдек мамнун бўлди.
Муборак ой давомида бу каби эҳтиром-ифторлик тадбирлари туманда кенг миқёсда давом этади.