Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8b7f42ff0ee76fbc06635.jpg)
2023-04-15 14:07:35 119
![](https://telegra.ph/file/8b7f42ff0ee76fbc06635.jpg)
Рамазон ойи муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Маҳалла ва Нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ҳамда нуроний отахон ва онахонлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Хусусан, ана шундай ифторлик тадбирлари Қамиштепа, Ўқчи, Каттаболтакўл ва Истиқлол маҳаллаларида бўлиб ўтди. Ифторлик тадбирларида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишмоқда.