Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЗАМОНАВИЙ ЭШИК-РОМЛАР ХАРИДОРЛАРГА МАНЗУР БЎЛМОҚДА
2023-04-15 13:41:10 459
Қўштепа туманидаги Шодлик маҳалласида жойлашган “Far Shoх” МЧЖда меҳнат қилаётган дурадгор усталар томонидан тайёрланаётган замонавий эшик-ромлар сифати ва дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Тадбиркор Фаррух Кимсанов томонидан фаолияти йўлга қўйилган корхонада 20 нафардан ортиқ киши доимий иш билан таъминланган. Ишчиларнинг иш унумдорлигини ошириш учун корхонада барча шароит яратилган.
– Корхонамизда алюминий, пластик ва МДФ эшик-ром ишлаб чиқариш йўлга қўйилган – дейди корхона раҳбари Фаррух Кимсанов. – Дастлаб қиймати 800 миллион сўм бўлган 1000 дона эшик-ром ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилган бўлса, кейинчалик Хитой давлатидан мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун дастгоҳ ва ускуналар олиб келинди. Бу қурилмалар махсус дастур асосида исталган безакни панелга тушира олади. Бугунги харидорнинг диди жуда нозик. Шунга монанд, ясаётган эшик ва ромларимиз дизайнини мунтазам янгилаб борамиз. Асосий эътибор сифатга қаратилади, албатта.
Корхонада қўли гул дурадгор усталар томонидан тайёрланаётган замонавий эшик-ромлар нафақат ички бозорда сотилмоқда, балки қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Тадбиркор келажакда тармоқни янада кенгайтириш ва яна қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирган.