Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУДУДЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯХШИЛАНМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7246a99573b4a17712db4.jpg)
2023-04-15 13:34:30 133
![](https://telegra.ph/file/7246a99573b4a17712db4.jpg)
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган. Қўштепа туманида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлашга киришилган.
Ушбу қарор асосида туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш, йўлларни соз ҳолатга келтириш, электр таъминотини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Каттабешкапа маҳалласидаги Заковат, Боғимайдон, Адолат кўчаларида 7.7 километр, Пахтакор маҳалласидаги Орзу, Ёшларобод кўчаларида 2.7 километр, Халқобод маҳалласидаги Мураббийлар, Учқун, Нуржон кўчаларида 5.5 километр, Қоражийда маҳалласидаги Иқбол, Имкон, Жасорат, Маданият, Садоқат, Қоражийда, Замондош кўчаларида 7 километр асфальтлаш ишлари бажарилди.
Шунингдек, Соҳибкор маҳалласидаги Хиёбон, Эхтиром, Муштарак, Исфайрамсой, Зумрад кўчаларида Мумтоз маҳалласидаги Мумтоз, Шердор кўчаларида олиб борилаётган асфальтлаш ишлари ҳам ниҳоясига етиб бормоқда.
![](https://telegra.ph/file/08a306129693c6c433fb3.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0427992b37b4efdfa6714.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8ac405328cacc5f17bf58.jpg)
![](https://telegra.ph/file/79b912aea9efe325f7f22.jpg)
![](https://telegra.ph/file/eb0e1382d25f3f83025f5.jpg)