Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ДЕҲҚОНОБОД” МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛИБ, ТАРМОҚ ТОРТИЛДИ
2023-04-14 09:38:23 163
Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25-октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига асосан электр тармоқларини яхшилаш ишлари давом этмоқда.
Жумладан, қарорга мувофиқ Деҳқонобод МФЙ ҳудудида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 93 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 1 дона КТПС русумли, қуввати 250/10/0.4 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди. 0.4 кВ узатма учун СИП-2 3х70 русумли 1181 метр,СИП-2 3х35 русумли 679 метр кабель узатма тортилди ва трансформаторни контур ерлагичлари монтаж қилинди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли қарори буйича 745 дона таянчлар ўрнатилди. 21 км тармоқ қуриб битказилди. 4 дона К-59 русумли ячейкалар ўрнатилиб, тармоқ тортиш ишлари якуний босқичга келтирилди.