Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НУРАФШОН МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИНИНГ ЯНА БИР МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2023-04-14 08:55:12 160
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Нурафшон маҳалласи ҳудудида ҳам жадал суръатда иш олиб борилмоқда.
Ушбу лойиҳа учун 5117.1 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, маҳалла ҳудудида 1 дона мавжуд тик ичимлик суви қудуғини тозалаш, 2 дона янги сув сақлаш ховузи, 1 дона иккинчи сув кўтариш насос станцияси ҳамда 1 дона сувни хлорлаш биноси қуриш режалаштирилган. Қолаверса лойиҳа доирасида 17.5 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилади. Лойиҳа ишлари “Super Projekt center” МЧЖ ташкилоти томонидан бажарилган. Қурилиш ишлари “Obi-hayot qurilish injinering” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.