Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ - ХАЛҚ ДАРДИГА ҚУЛОҚ СОЛУВЧИ ДАВЛАТ АСОСИ!

×

 2023-04-13 17:16:54    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа туманида “Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Қийқи Маданият марказида кенг жамоатчилик иштирокида “Аёли эъзозланган юрт” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тарғибот тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбирда республика ишчи гуруҳи аъзолари Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар” фанлар кафедраси профессори М.Қаҳҳарова, Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи С.Ходжаев, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Г.Асқарова ҳамда ЎзКимёсаноат АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси С.Абдураҳмоновалар қўштепалик аёллар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.

Тарғибот тадбири давомида ташкилланган концерт дастури, туман маданият бўлими санъаткорларининг шўх куй-қўшиқлари барчани хушнуд этди.

Шунингдек, тарғибот тадбири доирасида ёш китобхонлар билан учрашув ҳам бўлиб ўтди. Ишчи гуруҳ аъзолари аксарият хотин-қизлар фаолият юритаётган “Soib Ali tekstil”, “Grand military” МЧЖ ишчилари билан мулоқотда бўлдилар. Корхоналарда аёлларга яратилган шароит, моддий таъминот масалалари билан ҳам танишдилар.

Ишчи гуруҳ вакиллари ва “Карнайчи” маҳалласидаги кўчабошилар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари билан маҳалладаги 4-босқич “Аёллар дафтари”да турувчи Ў.Мамажоноваларнинг хонадонида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатлари ва оила масалаларини янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр юритилди.

 










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram