Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ХУСУСИЙ КЛИНИКА – АҲОЛИ ХИЗМАТИДА
2023-04-13 09:57:13 187
Туман аҳолисига қулайлик яратиш ҳамда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Қўштепадаги Соҳибкор МФЙ ҳудудида “Said Med” хусусий клиникаси фаолият олиб бормоқда.
8,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган мазкур тиббиёт марказида УЗИ, ЭКГ, ЭХО ҳамда бошқа замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилган. Клиника таркибида 25 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, дорихона, ошхона мавжуд.
Янги клиникада бир кунда 50 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди.