Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАТТАБОЛТАКЎЛ МАҲАЛЛАСИДА 18 КИЛОМЕТРДАН ОРТИҚ ЯНГИ ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e5e0cb84fed26a57b5ede.jpg)
2023-04-12 08:59:55 123
![](https://telegra.ph/file/e5e0cb84fed26a57b5ede.jpg)
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Каттаболтакўл маҳалласи ҳудудида ҳам жадал суръатда иш олиб борилмоқда.
Ушбу лойиҳа учун 5078.7 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, маҳалла ҳудудида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона мавжуд тик ичимлик суви қудуғини тозалаш, 2 дона янги сув минораси, 2 дона янги сув насоси, 2 дона сувни зарарсизлантириш ускунаси ўрнатиш ҳамда 18.8 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилади. Лойиҳа ишлари “Diamond Projekt” МЧЖ томонидан бажарилган бўлиб, қурилиш ишлари “Fargona binokor memor” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/94f28d2bd0033a9c24029.jpg)
![](https://telegra.ph/file/bd5e2aee86b81b8a12ec9.jpg)