Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/c96460c22031b902a4b40.jpg)
2023-04-11 08:10:45 115
![](https://telegra.ph/file/c96460c22031b902a4b40.jpg)
Рамазон ойи муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Маҳалла ва Нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру-саховат ва меҳр- муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ишлар амалга оширилмоқада.
Ҳар куни маҳаллаларда кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ҳамда нуроний отахон ва онахонлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Тўкин дастурхон атрофида нуронийларимиз юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, деҳқончиликларимизга қут-барака тилаб дуо қилишмоқда.
Хусусан, ана шундай ифторликлар Қумтепа, Кўприкбоши, Хумдон ҳамда Шодлик маҳаллаларида ўтказилди. Ифторлик тадбирларида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/fc574c9a120c28d0f3c59.jpg)
![](https://telegra.ph/file/51139a6f50956c1c8a430.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f0ecbca3ce8b1ffb83f6f.jpg)