Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Янгиариқ маҳалласида саҳарликка ош дамлаб тарқатилмоқда

×

 2023-04-10 14:53:03    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Бежизга Рамазон ойи ойларнинг султони дейилмайди, чунки бу ой меҳр-мурувват, хайр-саховат, ибодат ва эзгу амаллар кўплаб қилинадиган ой. Қўштепа туманидаги Янгиариқ маҳалласида саховатпеша хомий томонидан Рамазон ойи бошидан буён ҳар куни саҳарликка 90 килограм ош дамлаб тарқатилмоқда.

Ушбу саҳарлик оши маҳалла аҳли ҳамда ушбу ҳудудда тунги навбатчиликда ишлайдиган ишчи-хизматчилар учун тайёрланмоқда. Қолаверса, ҳудудда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий химояга муҳтож кексалар, бир жойда ётиб қолган беморларнинг хонадонларига ҳам саҳарлик ош тарқатилмоқда.