Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 226 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепада футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий ДХХ кубогининг саралаш босқичига старт берилди

×

 2023-04-10 13:39:37    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Уюшмаган, айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида Қўштепа туманида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.

Бугун, тумандаги БЎСМда мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишиб, футбол жамоаларига ғолиблик сари боришлари учун омадлар тилашди.

Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ДХХ кубогининг саралаш мусобақаси дастлаб, тумандаги 4 та сектор кесимида 51 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ҳудудларга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Ғолиб жамоалар туман, вилоят ва республика босқичларида иштирок этишади.