Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИЗИЛАРИҚ МАҲАЛЛАСИДА 23 КИЛОМЕТРДАН ОРТИҚ ЯНГИ ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d8b661fffa294145132b1.jpg)
2023-04-10 08:02:16 145
![](https://telegra.ph/file/d8b661fffa294145132b1.jpg)
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Қизилариқ маҳалласи ҳудудида ҳам жадал суръатда иш олиб борилмоқда.
Ушбу лойиҳа учун 4444.3 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, маҳалла ҳудудида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона мавжуд тик ичимлик суви қудуғини тозалаш, 2 дона янги сув минораси, 2 дона янги сув насоси, 2 дона сувни зарарсизлантириш ускунаси ўрнатиш ҳамда 23.9 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилади. Лойиҳа ишлари “Diamond Projekt” МЧЖ томонидан бажарилган бўлиб, қурилиш ишлари “TREST-6” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/14c805de9154a3d144b2e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e49ab71b2b2608c882b0e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/27a0005aa315a15d6dd05.jpg)