Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАНИШТИРУВ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/15311e505f27a75773451.jpg)
2023-04-08 22:47:13 123
![](https://telegra.ph/file/15311e505f27a75773451.jpg)
Усмонов Алишер Ғаниевич Қўштепа тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Алишер Усмонов 1983 йилда Қўштепа туманида туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Алишер Усмонов меҳнат фаолияти давомида 2010 йилда Фарғона вилояти статистика бошқармаси коммуникациялар ва хизматлар статистикаси бўлими 1-тоифали мутахассиси ва 2019 йилгача вилоят статистика бошқармаси ва статистика бўлимларида турли лавозимларда ишлаган. 2019-2022 йиллар давомида Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчиси лавозимида фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Қўштепа тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Оилали, турмуш ўртоғи – шифохонада ҳамшира, икки нафар фарзанди бор.