Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-04-08 10:50:45 178
Рамазон – меҳр-саховат ойи!
Муборак Рамазон кунлари Қўштепа туманида ҳам кенг кўламда хайрли ишлар амалга оширилиб, юртдошларимиз ўртасида меҳр-мурувват, яхшилик фазилатлари янада мустаҳкамланмоқда. Айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳар томонлама қўллаб-қувватлатланмоқда.
Ушбу анъанлар туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳам давом эттирилмоқда. Хусусан, туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси билан ҳамкорликда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож соҳа вакиллари йўқланмоқда. Уларга Рамазон шукуҳини улашишлик мақсадида 12 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз тарқатилди.. Бундай саҳоват тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.