Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАМУНА МАҲАЛЛАСИДА 14 КИЛОМЕТРДАН ОРТИҚ ЯНГИ ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/dc90aefd3447a74bca451.jpg)
2023-04-08 09:20:12 132
![](https://telegra.ph/file/dc90aefd3447a74bca451.jpg)
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Намуна маҳалласи ҳудудида ҳам жадал суръатда иш олиб борилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/35f79de2926fb89831749.jpg)
Ушбу лойиҳа учун 3678.8 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, маҳалла ҳудудида 1 дона мавжуд тик ичимлик суви қудуғини тозалаш, 2 дона янги сув сақлаш ховузи, 1 дона 2-чи сув кўтариш насос станцияси ҳамда 1 дона сувни хлорлаш биноси қуриш режалаштирилган. Қолаверса лойиҳа доирасида 14.8 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилади. Лойиҳа ишлари “Royal dizayn loyiha” МЧЖ ташкилоти томонидан бажарилган. Қурилиш ишлари “TREST-6” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.