Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЙЎЛДОШОБОД МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИНИНГ ЯНА БИР МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2023-04-07 14:21:23 186
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Йўлдошобод МФЙда аҳолининг яна бир муаммоси ҳал этилмоқда.
Ушбу лойиҳа учун 2968.0 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, маҳалла ҳудудида 1 дона мавжуд тик ичимлик суви қудуғини тозалаш, 1дона янги сув минораси, 1 дона янги сув насоси, 1 дона сувни зарарсизлантириш ускунаси ўрнатиш ҳамда 13.1 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган.
Лойиҳа ишлари “Super Projekt center” МЧЖ томонидан бажарилган бўлиб, қурилиш ишлари “Fayz binokor Oltiariq” ХК томонидан амалга оширилмоқда.