Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-04-07 13:39:23 169
Рамазон – меҳр-саховат ойи!
Рамазон ойи муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Маҳалла ва Нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру-саховат ва меҳр- муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ишлар амалга оширилмоқада.
Ҳар куни маҳаллаларда кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ҳамда нуроний отахон ва онахонлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Тўкин дастурхон атрофида нуронийларимиз юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, деҳқончиликларимизга қут-барака тилаб дуо килишмоқда.
Янги дўкон маҳалласида ўтказилган ифторликда туман ҳокими Илёсбек Новиков ва ва туман прокурори Ахроржон Худойбергановлар ҳам иштирок этишди.