Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИФТОРЛИК ЙЎҚЛОВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-04-06 21:00:07 159
Рамазон-меҳр ва саховат ойи!
Рамазон ойи муносабати билан Қўштепа туманидаги маҳаллаларда ҳам эҳтиёжманд оилалар учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Жумладан, туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари маҳаллаларда бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олишмоқда.
Бугун, Қийқи маҳалласининг Чинортепа кўчасида яшовчи Абдурахмоновалар оиласи ифторликни кутилмаган меҳмонлар билан биргаликда қарши олди. Чунки, рамазон ойи муносабати билан туман ҳокими Илёсбек Новиков ва туман прокурори Ахроржон Худойбергановлар маҳалланинг “Аёллар дафтари”да турувчи Мухтарамхон Абдурахмоновани йўқлаб, уларнинг хонадонида ифторликда иштирок этишди. Шунингдек, ушбу оилага “Рамазон туҳфаси” сифатида кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ўзларига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган хонадон эгалари, тинч ва осойишта юртимизга шукрона айтиб, дуода бўлдилар.