Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 219 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИҚЧИ – КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ ЗУХРИДДИН МИРЗАЕВНИНГ ҲИСОБОТИ

×

 2023-04-06 09:05:42    178

PDF юклаш
Чоп этиш


2023-йил 1-январдан бошлаб солиқ қонунчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, айланмадан олинадиган солиқ ставкалари солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун 4% миқдоридаги ягона ставкани белгилаган ҳолда бирхиллаштирилди.

Бундан ташқари, 2023-йил 1-январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби жорий этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тартиб бўйича солиқ тўлаш ихтиёрий ҳисобланади. Ушбу тартибни танлаш тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги енгилликларни яратиб беради:

- солиқ органларига молиявий ҳисоботлар ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти юзага келмайди;

- банк ҳисоб варағидан дивиденд тарзида ечиб олинадиган маблағлар солиққа тортилмайди;

- товарлар ҳисобини юритиш талаб этилмайди.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Президентимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бинобарин, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини жадал қайта тиклаш мақсадида “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–43-сон, 03.02.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, тадбиркорларнинг 2023-йил 1-январга нисбатан 1-февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023-йил 1-мартдан 1-июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Шунингдек, тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023-йил 1-апрелгача тўхтатилади. Бундан ташқари, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга 2023-йил 1-апрелгача жарималар қўлланилмайди.

Албатта, қийинчиликларга учраган тадбиркорларга солиқ хизмати органлари “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида хизмат кўрсатишни давом эттирадилар.

Таъкидлаш жоиз, айни кунларда Қўштепа туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2023-йил март ойи давомида Қўштепа туман солиқ инспекцияси томонидан 381 та тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 147 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram