Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МЕҲР-ОҚИБАТ, ХАЙР-САХОВАТ КЎРСАТИШ ХАЛҚИМИЗГА ХОС ФАЗИЛАТДИР

×

 2023-04-05 14:39:11    212

PDF юклаш
Чоп этиш



РАМАЗОН-МЕҲР ВА САХОВАТ ОЙИ!

Муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда. Қўштепа туманида ҳам муборак ой муносабати билан ёши улуғ кексалар, имконияти чекланган, меҳрга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиниб, улар учун ифторлик дастурхони тузилмоқда.



Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Юлдашева ҳамда “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари маҳаллаларда бўлишиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар холидан хабар олишмоқда. Улар Борот маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, боқувчисини йўқотган, иккинчи гуруҳ ногирони Шаходатхон Парамонова ҳамда якка ёлғиз аёл Маъмурахон Хотамовалар билан суҳбат ўтказишди.

Суҳбат асносида аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чоралари белгиланди. Шунингдек, уларга Рамазон туҳфаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда совға-саломлар улашилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram