Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2023-04-05 13:07:27 210
Бугун, Қўштепа тумани Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14-умумтаълим мактабининг Бадиш қишлоғидаги филиали фойдаланишга топширилди.
Ушбу 14-умумтаълим мактабининг филиали 50 ўринли бўлиб, мослаштирилган бинода фаолият олиб борар, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг янги мактабга эҳтиёжлари бор эди. Бугун ана шу орзу амалга ошди.
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан лойиҳа учун 1 миллиард 80 миллион сўм маблағ ажратилиб, 90 ўринли янги ва замонавий кўринишдаги мактаб биноси қуриб битказилди. Қурилиш ишлари “Водий строй сити” МЧЖ томонидан олиб борилди.
Мактабнинг очилиш маросимида маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ҳамда мураббий ва ўқитувчилар иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков сўз олиб, жамоани табриклади. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани, соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётгани такидлаб ўтди.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастурдан сўнг, тадбир иштирокчилари бу ерда ёшларнинг ўқиб, билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.