Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУМТЕПА МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАРДА АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

×

 2023-04-05 09:08:14    176

PDF юклаш
Чоп этиш



Президент қарори амалда! 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган. Қўштепа туманида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлашга киришилган.

Қарор асосида туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш, йўлларни соз ҳолатга келтириш, электр таъминотини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам қарор асосида 1 750 000 000 сўм маблағ эвазига Латиф, Равон, Бозорбоши ҳамда Матонат кўчаларида “Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан 4 километрга яқин масофадаги ички йўлларда асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда. Айни кунларда кўчаларда шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram