Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА РАМАЗОН ОЙИ ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-04-05 08:10:10 177
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Қўштепа туманидаги маҳаллаларда ҳам кам таъминланган оила вакиллари учун ифторликлар ташкил этилмоқда. Юртимизга тинчлик, омонлик, деҳқончиликларга барака тилаб ўтказилаётган ифторларда маҳалла оқсоқоллари, кам таъминланган оила вакиллари иштирок этмоқдалар. Шунингдек, тадбирларда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам қатнашмоқдалар.
Кеча оқшом Қумтепа маҳалласида ҳам маҳалла оқсоқоллари ва кам таъминланган оила вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Бундай саховат тадбирлари туманимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этмоқда.