Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОНАДОНЛАРДА ИФТОРЛИК ЙЎҚЛОВЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5f88767d9ef0f64f293ae.jpg)
2023-04-04 21:38:50 120
![](https://telegra.ph/file/5f88767d9ef0f64f293ae.jpg)
Рамазон-меҳр ва саховат ойи!
Рамазон ойи Қуръони карим барокати, гўзал хулқнинг фазилатлари билан зийнатланган муқаддас ойдир. Бу улуғ ойда қиланажак дуолар ижобат бўлади, ибодат ва хайрли амалларнинг ажри юксалади. Нафс турли иллатлардан тозаланиб, қалб покланади. Эътиборлиси, ушбу муборак ойда элимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.
Президентимизнинг 2023 йил 21 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги қарорида одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳр-саховат каби фазилатларни намоён этадиган, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда, бутун юртимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги белгиланди.
Қўштепа туманидаги маҳаллаларда ҳам эҳтиёжманд оилалар учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими Илёсбек Новиков муборак рамазон ойи муносабати билан Қумтепа МФЙда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олди.
Туман ҳокимининг илк манзили Муяссархон она Умароваларнинг хонадони бўлди. Ушбу оилага “Рамазон туҳфаси” сифатида 12 хил турдаги кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Бугун, маҳалланинг Равон кўчасида яшовчи Камоловлар оиласи эса ифторликни кутилмаган меҳмонлар билан биргаликда қарши олди. Туман ҳокими маҳалланинг “Аёллар дафтари”да турувчи Қумрихон Камоловани йўқлаб, уларнинг хонадонида ифторликда иштирок этди. Шунингдек, ушбу оилага ҳам “Рамазон туҳфаси” сифатида 12 хил турдаги кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ўзларига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган хонадон эгалари, тинч ва осойишта юртимизга шукрона айтиб, дуода бўлдилар.
![](https://telegra.ph/file/b4e3fa6334731cf9ad470.jpg)
![](https://telegra.ph/file/dae6d76dde3f98e03d83a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2f6b2bd1853d47d105f41.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e332b23f9b4824cd9d81e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3ed54a4df34fd73941d86.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0fe33e6254be5ebe9d5bf.jpg)