Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-04-04 08:17:24    167

PDF юклаш
Чоп этиш



Рамазон – меҳр-саховат ойи!

Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Қўштепа туманидаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қўштепа туманида муборак Рамазон ойида инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Тўкин дастурхон атрофида жам бўлганлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака тилаб, дуо қилишмоқда.



Худди шундай ифторлик тадбирларидан бири Сойбўйи маҳалласида бўлиб ўтди. Унда маҳаллада яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар иштирок этишди.

Ифторлик тадбирида туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этиб, барчани Муборак Рамазон ойи билан самимий қутлади. 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram