Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-04-01 21:18:33 168
Рамазон – меҳр-саховат ойи!
Қўштепа туманида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан муборак Рамазон ойида инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек туманимизнинг барча ҳудудларида шу муборак кунларда эҳтиёжманд оилаларга меҳр-оқибат кўрсатилиб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва хомийлар томонидан маҳаллаларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан бугун Йўлдошобод маҳалласида кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар ва нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштрок этиб муборак Рамазон ойи билан иштирокчиларни самимий қутлаб, ушбу муборак ой барчага хайрли ва баракотли бўлишини тилади.
Бу каби ифторликлар туманимиздаги ҳар бир маҳаллаларда давом этади.