Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-04-01 17:08:37 168
Бугун, Қўштепа тумани педогогика коллежининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ш.Раҳимов ҳамда Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши котибият мудири Б.Ахмаджоновлар иштирок этишди.
Шунингдек, бундай тадбирлар туман ҳокимлиги, 2-сон касб-ҳунар мактаби, 2-сонли ИДУМИ ҳамда туман тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб ўтди.