Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-04-01 09:31:01    483

PDF юклаш
Чоп этиш



Рамазон – меҳр-саховат ойи!

Қўштепа туманида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан муборак Рамазон ойида инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек туманимизнинг барча ҳудудларида шу муборак кунларда эҳтиёжманд оилаларга меҳр-оқибат кўрсатилиб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва хомийлар томонидан маҳаллаларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан кеча ҳам туманимиздаги Карнайчи, Ўрта ўқчи, Деҳқонобод, Дўрмон ҳамда Оқтепа маҳаллаларида яшовчи 850 нафардан зиёд “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек, кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар ва нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Йиғилганлар дастурхонга тортилган ноз-неъматлардан танаввул қилишиб, тинч ва осойишта юртимизга шукрона келтиришиб, дуога қўл очишди.

Бўлиб ўтган тадбирларда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Бу каби ифторликлар тумандаги ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram