Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ОИЛАМ БАХТИ ҚУВОНЧИМ” ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИГА ТАШРИФ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d2b1fb19f99df8b6bb01d.jpg)
2023-03-31 15:08:39 117
![](https://telegra.ph/file/d2b1fb19f99df8b6bb01d.jpg)
Маънавият фестивали Қўштепада!
Хабарингиз бор бугун, Қўштепа туманида Маънавият фестивали кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Туманимизда меҳмон бўлиб турган Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова ва бошқалар тадбир доирасида Соҳибкор маҳалласидаги “Оилам бахти қувончим” оилавий болалар уйига ҳам ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар хонадон эгалари Сохибахон Аминова ва уларнинг қизлари Венера Тешабоева, Бахтигул Шерматова, Алина Захарова, Алина Василенко, Наврузахон Исомиддиновалар билан ҳамсуҳбат бўлдилар. Чиройли суҳбат Дилфуза Раҳимованинг гўзал қўшиқларига уланиб кетди. Ҳамда қизларга меҳмонларнинг эсдалик совғалари топширилди.
![](https://telegra.ph/file/24bedc86e322d629a318d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0eabc4aaf5463075b18ba.jpg)
![](https://telegra.ph/file/cbd4e859b5891489154bf.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e5cd837e050bcf0e8f732.jpg)