Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАЛАРДА ИФТОРЛИКЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/94bdea2d35dcfa7a51a72.jpg)
2023-03-31 08:57:13 117
![](https://telegra.ph/file/94bdea2d35dcfa7a51a72.jpg)
Рамазон – меҳр-саховат ойи!
Қўштепа туманида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан муборак Рамазон ойида инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Тўкин дастурхон атрофида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ҳудуддаги нуроний ва фаоллар жам бўлишди.
![](https://telegra.ph/file/d49222a2e0c887cef1c8f.jpg)
Тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштрок этиб муборак Рамазон ойи билан иштирокчиларни самимий қутлаб, ушбу муборак ой барчага хайрли ва баракотли бўлишини тилади.
Бу каби ифторликлар туманимиздаги ҳар бир маҳаллаларда давом этади.